Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
чўғни ушлаган билан баб-баробар бўлади. Динини маҳкам ушлаганнинг савоби эллик кишининг савобидек бўлади. «Биздан эллик кишинингми ёки ўзлариданми?», деб сўрадилар. «Сизлардан», деб жавоб бердилар Пайғамбар с.а.в.». Салла-чопонлардан мақсад кийимлари билан одамлардан ажралиб турадиган дин кишиларидир. Одамларнинг салла-чопонларга эътибор беришлари уларнинг риёдан уялмасликнинг аломатидир.
Қилган ишини эшиттириш эса одамларни рози қилиш учун гапириш орқали бўлади. Риё билан эшиттиришнинг фарқи шуки риё қилинаётган иш пайтида бўлса, эшиттириш кейинроқ яъни ишдан кейин бўлади. Риёни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Уни билишга инсоннинг ақли учун йўл йўқ. Ҳатто риё қилаётган одамнинг ўзи ҳам, агар мухлис бўлмаса, буни билолмайди. Нававийнинг «Мажмуъ»да нақл қилишича, Шофеий: «Риёни фақат мухлисгина билади», деганлар. Мухлис бўлиш учун эса эътиборли, жонини қийнаши керак бўлади. Бу ишга дунёни талоқ қилиб юборган одамгина эриша олади.
Одамларга эшиттириш учун иш қилиш гоҳида махфий қилинган ишларда ҳам бўлади. Масалан, биров кечаси туриб ибодат қилади-да, эрталаб туриб гапириб қўяди. Яна биров бир жойда қурбат ишини қилади-да, бошқа жойга бориб, уни гапириб қўяди. Бу ишлар одамларнинг розилигига эришиш учун қилингандагина гуноҳдир.
Бу борада бизга биринчи асрдан нақл қилинган энг гўзал намуналардан бири шуки, Абу Юсуф «Осор»да Абу Ҳанифадан, у Али ибн Амрдан ривоят қилади: «Умар ибн Хаттоб чап қўли билан еяётган одамнинг ёнидан ўтаётиб, одамларнинг овқатланаётганлари устида туриб, ҳалиги одамга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, ўнг қўлинг билан е», дедилар. У: «Ўнг қўлим банд», деди. Иккинчи марта ўтаётиб, яна шундай деди. У яна ўша жавобни айтди. Учинчи марта ўтаётиб, яна ўша гапини айтган эди, у яна ўша жавобни айтди. Шунда Умар: «Нима билан банд?!» - деган эди, у: «Муъта кунида кесилган», деб жавоб берди. Бу гапдан Умар даҳшатга тушиб, кийимларингни ким ювиб беради, сочингга ким хушбўй ёғлар суртиб қўяди, хизматларингни ким қилади, каби бир неча саволлар бериб, кейин унга бир хизматкор аёл, овқатлантирувчи ва маош тайин қилдилар.
243-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|